ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани марказидан 22 километр узоқликда жойлашган “Қўнғироткўл” овул фуқаролар йиғинида бир нечта хўжалик деҳқончилик, чорвачилик ва балиқчилик билан шуғулланиб келмоқда. Ёш тадбиркор Жоллибой Ажимуратов 2017 йилда ушбу ҳудудда жойлашган 2,4 гектар майдонли ташландиқ табиий кўлни ижарага олиб, “SHALAN-SAY” хусусий корхонасини ташкил қилган.
Тадбиркорнинг тинимсиз меҳнати ва саъй-ҳаракати эвазига табиий кўлга сув келтирилди, атрофи ободонлаштирилди. 2022 йил эса овул фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисининг амалий кўмаги билан 33 миллион сўмга 1 тонна балиқ чавоғи олиниб, кўлга солинди. Ҳозирда кўлда парваришланаётган сазан ва дўнгпешона балиқларининг тирик салмоғи 1,5-2 килограммга етказилган.
Кўлда овланаётган балиқлар бугунги кунда туман деҳқон бозоридаги савдо ярмаркасида аҳолига арзон нархларда сотилмоқда.
Тадбиркор жорий йил охирига қадар 10 тонна балиқ етиштириб, 200 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни кўзлаган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА