Тожикистон фуқаролари учун Туркияга визасиз тартибнинг бекор қилиниши вақтинчалик чора бўлиши мумкин, деб баёнот берди Туркиянинг Душанбедаги элчихонаси.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған шанба куни мамлакатга келмоқчи бўлган Тожикистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилди. Энди тожикистонликлар сафар олдидан албатта Туркия элчихонасидан виза олиши керак бўлади. Тожикистон ТИВ сайтида берилган маълумотга кўра, 2021 йилдан бошлаб Тожикистон фуқаролари оддий паспорт билан Туркияга виза олмасдан бориши ва у ерда 30 кун бўлиши мумкин эди. 

Аввалроқ, Тожикистон ТИВ расмий вакили  Шохин Самадий энди Тожикистон томони ҳам жавоб тариқасида республикага келмоқчи бўлган Туркия фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб баёнот берганди.