Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ирригация тизимларини яхшилаш мақсадида Жанубий Мирзачўл ва Туятортар каналларини бетонлаш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилиши белгиланди. 

Вилоятга инвестиция жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Хитойлик инвесторлар Жиззахда қурилиш материаллари, кимё, энергетика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик ва фармацевтикада 4 миллиард долларлик 22 та лойиҳани бошлашга тайёр.

Бунинг учун Зомин туманида саноат технопарки, Зарбдордаги Шодлик маҳалласида Жиззах саноат зонаси филиали, Зафарободдаги Чимқурғон маҳалласида ва Шароф Рашидов туманидаги Тоқчилик маҳалласида саноат зоналари ташкил қилинади.

ЎзА