Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Зарбдор ҳудудидан ўтган Қўқон – Жиззах автомобиль йўли четидаги 55 гектар, Янгиободда 700 гектар эски пистазорларни янгилаб, 5 гектардан аҳолига бўлиб бериш таклифи маъқулланди.

Шунингдек, Зарбдорда сотилмай қолаётган 10 та ва хусусийлаштириш дастурига киритилган 6 та объектнинг бошланғич баҳосини 10 фоизгача пасайтириб, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, тадбиркорлар лойиҳа қилиши ва 200 та иш ўрни яратилиши мумкинлиги таъкидланди.

– Мана, биргина туманни ўзида қанча имконият! Қўшимча 5 мингта иш ўрни, камида 50 миллион доллар экспорт, туман бюджетига қўшимча 80 миллиард сўм тушум, – деди давлатимиз раҳбари.

ЎзА