Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланганидек, Зарбдор туманидаги “ДМ-1” каналидан сув ичадиган Истиқбол, Нурафшон, Намуна, Ғалаба маҳаллаларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинса, деҳқонларнинг 1 минг гектар ерида, шунингдек, туман ёшларига бўлиб берилган 3 минг гектарда қовун етиштириш ва уни қайта ишлаш орқали 28 миллион доллар экспортқилиш мумкин. 

Зарбдорнинг 12 минг гектар ерлари “ДМ-3” каналидан энг самарали бўлган ўзи оқар ёпиқ қувур усулида сув олишга мўлжалланган. Лекин унинг 160 километри яроқсиз ҳолга келган.

Мутасаддиларга канални таъмирлаш лойиҳасини келгуси йил инвестиция дастурига киритиш топширилди.

Шундай суғориш тармоғини Зомин туманига ҳам тортиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

ЎзА