Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича ўтказилган «Kahraman bagatir spring arrows tournament-2024» мусобақасида ўзбекистонлик спортчи совриндор бўлди.

Дунёнинг энг сара мерганлари иштирок этган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов бронза медали соҳибига айланди.

Турнирга ташланган қуръа натижасига кўра, мусобақалардаги иштирокини иккинчи даврадан бошлаган Содиқов Украина, Миср, Италия, Нидерландия вакилларини мағлубиятга учратди. Ярим финалда Италия терма жамоасининг маҳоратли спортчиси Федерико Мусолесига қўшимча имкониятларда мағлубиятга учраган бўлса, учинчи ўрин учун Франция вакили Жан-Шарл Валладонт билан кечган мерганлик машқларида устунлигини кўрсатди ва бронза медалини қўлга киритди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА