Туркиядаги Истанбул халқаро аэропортининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қуёш энергияси билан қопланадиган дунёдаги биринчи аэропортга айланади.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, ҳаво бандаргоҳининг ишлаши учун барча зарур энергия Эскишеҳир вилоятида қурилаётган қуёш электр станциясида (СЭС) ишлаб чиқарилади.

Эскишеҳирдаги янги қуёш электр станциясининг қуввати 199,32 МВт, унумдорлиги эса йилига 340 миллион кВт/соатга етади. Қиймати 212 миллион евро бўлган қуёш электр станциясини жорий йил охирига қадар ишга тушириш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, қуёш энергияси истеъмолига ўтиш атмосферага эмиссияларни минималлаштириши ва 2050 йилга келиб бу кўрсаткич нолга етиши кўзда тутилмоқда.

ЎзА