Табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10 мартдан бошлаб балиқ овлашга тақиқ қўйилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига асосан табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10 мартдан бошлаб балиқ овлашга тақиқ қўйилади.

Жумладан, 10 мартдан 31 майга қадар Амударё ва Сирдарё дарёларида,  25 апрелдан 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида, 16 апрелдан 31 майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланади.

Шарофат АЗИЗОВА,

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар  йўналиши 3-босқич талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги