Шу кунларда Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Жаҳон кубогининг биринчи кунги мусобақаларида ўзбекистонлик самбочилар 5 та медалга сазовор бўлди.

Шиддатли ўтган беллашувлар сарҳисобига кўра, терма жамоамиз аъзолари 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқди.

Гулсевар Ўроқова, Феруза Бобоқулова, Мадинабону Салоҳиддинова кумуш, Аъзам Рашидов ва Асқарбек Авганов бронза медалларини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 11 мамлакатнинг 200 дан зиёд самбочиси иштирок этаётган жаҳон кубоги баҳсларида мамлакатимизнинг 12 нафар самбочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рўзиев, ЎзА