Жанубий Кореяда Ўзбекистон Республикасининг биринчи савдо уйи рўйхатдан ўтказилди. Унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабазвотлар, тўқимачилик, ипак буюмлари, кимёвий,  кулолчилик ва заргарлик  буюмлари намойиш этиладиган шоу-рум очиш режалаштирилган.

Лойиҳа  икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни  фаоллаштириш, юртимизнинг экспорт  имкониятларини ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларни, шу жумладан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни  Жанубий Корея бозорига олиб кириш, реклама кампанияларини ташкиллаштириш,  экспорт кўламини кенгайтириш ҳамда Жанубий Кореяда ўтказиладиган турли кўргазмаларда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорларга ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА.