АҚШ Тинч океани минтақасида қуруқлик қўшини қўмондони Чарльз Флинн “Иомиури” газетасига интервью бериб, Қўшма Штатлар яқин орада Ҳинд-Тинч океани минтақасига ўрта масофага учувчи ракеталар жойлаштириш ниятини маълум қилди.
– Яқин вақтларда иттифоқчилар ва шериклар билан ҳамкорликда ракеталарни минтақага жойлаштириш режамиз бор, деди у. – Хитой ракеталарини модернизация қилмоқда, бунга қарши туришда Американинг қуруқлик қўшини муҳим аҳамият касб этади.
Мулозим ракета номини айтмаган. Газета эса булар “Томагавк” ва SM6 зенит ракетаси учун фойдаланиладиган “Typhon” мажмуаси бўлиши мумкинлигини ёзган.
Мақолада қайд этилишича, ҳаракат Хитойни тийиб туришга қаратилган.
Флинн ўтган йил ҳам АҚШнинг ўрта масофага мўлжалланган ракеталарини Осиё-Тинч океани минтақасига жойлаштириш режаси ҳақида гапирган эди.