Дунё боксчилари ҳақида маълумотларни етказувчи boxrec.com сайти ҳаваскор боксчиларнинг вазн тоифасидан қатъи назар, апрель ойидаги умумий рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, дунёнинг энг кучли ҳаваскор боксчилари рўйхатининг биринчи ўринидан ҳамюртимиз Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов жой олди. Унинг бундай юқори эътирофга муносиб кўрилишига сабаб, ҳаваскор боксчилар ўртасида 138 та жангдан 120 тасида ғалаба қозонгани бўлди.
Қуйида ушбу рейтингнинг кучли ўнлиги билан танишасиз:
1. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)
2. Габил Мамедов (Россия)
3. Софъян Умиа (Франция)
4. Руслан Абдуллаев (Ўзбекистон)
5. Сакен Бибосинов (Қозоғистон)
6. Жамал Харви (АҚШ)
7. Всеволод Шумков (Россия)
8. Муслим Гаджимагомедов (Россия)
9. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
10. Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА