AҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Ғазо секторининг қамалдаги шимолий ҳудудларига ҳаво орқали 50 680 ҳисса таом кўринишида инсонпарварлик кўмаги солинган контейнер етказди. Бу ҳақда тузилманинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар берилди.
31 март, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 13.23 да амалга оширилган тадбирга C-130 русумли ҳарбий транспорт самолёти жалб қилинган.
– AҚШ эксклавдаги фаластинликларга ҳаводан ёрдам кўрсатишда давом этади, – дейилган баёнотда. – 1 апрель куни Иордания Қироллиги Ҳаво кучлари билан бирга Ғазо шимолига 25 344 ҳисса гуманитар ёрдам ҳаво орқали етказилди.