Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Йиғилишда Юнусободда ўтказилган бир ҳафта ўрганиш давомида 600 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқлангани қайд этилди.

Ушбу салоҳиятни рўёбга чиқариш учун иқтисодий комплекс раҳбариятига янги ёндашув асосида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш вазифаси қўйилди.

Шаҳар ҳокимига хориждаги йирик шаҳарларнинг саноат, инфратузилма, тадбиркорлик, коммунал соҳаларидаги ижобий тажрибасини Тошкентда жорий қилиш топширилди.

 

ЎзА