Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда.

Юнусобод туманидаги 44 та мактабни ўтган йили 4 минг 400 нафар ўқувчи битирган бўлиб, 1 мингтаси IELTSдан юқори балл олган. Улардан 3,5 мингтаси ёки 78 фоизи олийгоҳларга кирган.

Бундай натижанинг сабабларидан бири – мактабларнинг 2-3 тадан синф хонаси шартнома асосида хусусий ўқув марказларига дарсдан кейин фойдаланиш учун берилган.

Бу тажрибани кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

ЎзА