Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича халқаро Гран-При турнирининг сўнгги кунида полвонларимиз 2 та медални қўлга киритди.

Аниқроғи пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси J2 классида вазни 90 килограммгача бўлган Довурхон Кароматов барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, +90 кг вазн тоифасида Аловиддин Кўрақулов бронза медали билан тақдирланди.

Маълумот учун, Гран-прининг дастлабки кунида Шерзод Намозов ва Учқун Қуронбоев ўз вазн тоифаларида 2 та олтин медалга эга чиққан эди. Мазкур мусобақада вакилларимиз жами 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА