Францияда бадиий гимнастика бўйича ўтказилган Гран-при турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалини қўлга киритди.

Иқтидорли гимнастикачимиз Тахмина Икромова мусобақа яккалик дастурининг кўпкураш йўналишида олтин медаль билан тақдирланди.

Гуруҳ баҳсларида Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс, Амалия Мамедовадан иборат терма жамоамиз 3 та тасма ва 2 та тўпда машқ бажаришда 30.550 балл жамғариб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА