БМТ ХКнинг Яқин Шарқ бўйича мажлиси 18 апрелга белгиланди

340

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатишга қаратилган йиғилиши 18 апрелда бўлиб ўтади, деди кенгашга раислик қилаётган Мальта давлатининг ташкилотдаги доимий вакили Ванесса Фрезиер брифингда.

– Юқори даражадаги мажлисни ташқи ишлар вазири Ян Борг олиб боради, – деди масъул ходим. 

Маълум қилинишича, тадбирда Бош котиб Антониу Гутерриш ҳам маъруза қилади.

Шунингдек, Кенгаш доирасида 3 апрель куни қуролли можароларда болалар иштироки масаласи, 17 апрелда эса Ўрта ер денгизи минтақасида тинлик ва хавфсизлик мавзуси ҳам кўриб чиқилади.