Қўқон ва Мўйноқ аэропортлари қачондан ишлаши маълум қилинди
273
“Uzbekistan Airways” авиякомпаниясининг маьлум қилишича, 1 апрелдан Қўқон ва Мўйноқ аэропортлари парвозларни қабул қила бошлайди.
Қўқон ва Мўйноқ шаҳарларидаги иккита ҳудудий аэропорт рейсларни қабул қилишга тайёр.
“Uzbekistan Airways”авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Қўқон — Тошкент, шунингдек, Мўйноқ — Нукус йўналишларида ҳаво қатнови йўлга қўйилади. Парвозлар енгил L-410 самолётларида амалга оширилади.
Тошкент — Қўқон — Тошкент йўналишида қатновлар ҳар куни амалга оширилади: Тошкентдан учиш соат 11:30да, Қўқонга қўниш соат 12:30; Қўқондан учиш соат 13:00да, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.
Нукус — Мўйноқ — Нукус йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Нукусдан жўнаб кетиш соат 09:00да, Мўйноққа етиб келиш 09:35; Мўйноқдан жўнаш соат 10:05да, Нукусга етиб келиш 10:40.
Ш.Маматуропова,
ЎзА