Бугун айрим «метан» заправкаларда аҳолидан бир кубометр сиқилган газ учун 3800 сўмдан пул олингани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Бундай ноқонуний йўл тутган «метан» заправкаларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тегишли органлар билан ҳамкорликда таъсир чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек,  вазирлик истеъмолчиларни огоҳлантирмоқда.

Агар сиз бугун бир кубометр сиқилган газ учун 3350 сўмдан зиёд миқдорда ҳақ тўлаган бўлсангиз, қўлингиздаги тўлов чекини ўша заправкага олиб бориб, ортиқча тўланган пулни талаб қилишга ҳаққингиз бор,  дейилади хабарда.

 

ЎзА.