Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими томонидан Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди.

“Q-Q.” Фермер хўжалиги масъул шахслари хўжаликнинг нотурар биносида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 144,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири