Жорий йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари Қатар яшил майдонларида Осиё қитъасининг 23 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган 16 та олимпия терма жамоаси 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда Осиё кубоги мусобақасида «Париж-2024» Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Мазкур нуфузли мусобақани адолатли ва ҳар жиҳатдан юқори савияда ташкил этишда Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўзбекистонлик 5 нафар ҳакам ҳам иш юритиши белгиланди.
Мусобақаларни бошқариб боришда Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида, Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдамчи ҳакам, шунингдек, Фирдавс Норсафаров VAR ҳаками ҳамда Владислав Цейтлин назоратчи ҳакам вазифасида фаолият кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги мусобақасининг “Д” гуруҳида Қувайт, Малайзия ва Вьетнам жамоалари билан куч синашади.
Т.Рўзиев, ЎзА