Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Анри Вантигемдан ишонч ёрлиғини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди. Ўзбекистон ва Бельгия компаниялари ўртасида яқин алоқа ўрнатиш ва ўзаро саъй-ҳаракатни жадаллаштириш зарурлиги маъқулланди.