Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда вазирликлар масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги БАА Давлат инсон ресурслари федерал идораси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Дубай шаҳридаги навбатдаги стажировка дастури ишлаб чиқилди.

Дастур давомида давлат хизматчилари БАА давлат бошқарувидаги илғор тажрибани ўрганиб, уларни жорий этиш юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқади.

БАА ҳукуматининг инсон ресурслари бўйича стратегияси, кадрлар ва иқтидорлилар захирасини юритиш тизими, инсон ресурсларини бошқариш бўйича Bayanati тизими билан танишади.

Шунингдек, давлат ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаларининг етуклик индексини аниқлаш методологиясини ўрганади ва уни Ўзбекистонда қўллаш юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқади.

 

Н.Абдураимова, ЎзА