Иш берувчи ташкилот ва ходим ўртасидаги ҳуқуқий масалалар ҳамиша томонлар учун муҳим саналади. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълумотига таянган ҳолда экспертларга қилинадиган мурожаатлардан бирига берилган ҳуқуқий жавобга қизиқдик.

Савол:

– Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ариза ёзса ва ишга чиқмаса, бундай ҳолатда қандай йўл тутилади?

Муҳаммадамин Каримжонов, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси: – Меҳнат кодексининг 99-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли.

Эътибор беринг! Агар ходим узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаса, бу меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳоланади.

 

А.РУСТАМОВ, ЎзА