Хитойда ишлаб чиқарилаётган BYD электромобиллари нархи ўзгариши компаниянинг “Toyota” ва “Volkswagen” каби йирик рақобатчиларга қарши нарх урушини бошлаганидан далолат. Бу ҳақда “Bloomberg” нашриёти хабар қилди.
BYD “Электр токи нефтдан арзон” маркетинг компанияси доирасида 100 дан зиёд электр ва гибридли машина моделлари нархини туширди ва яна 70 та моделни аввалгига қараганда арзонлаштириб, қайта сотувга чиқарди. Нархи тушмаган ягона русум – 233 000 долларлик “Yangwang” суперкаридир.
Энг ҳамёнбоп BYD машинаси ҳозир 10 минг доллар атрофида баҳоланган. Масалан, ихчам хэтчбек “Seagull” 5 фоиз арзонлашди ва 69,8 минг юан (9,6 минг доллар)га сотилмоқда. “Qin Plus” седани нархи эса 20 фоиз, яъни 79 800 юан (10 900 доллаи)га тушди.
АҚШда эса электромобилнинг ўртача нархи ҳозир тахминан 60 минг долларни ташкил этмоқда.
Азиза Алимова тайёрлади.
ЎзА