Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда саноат ва инвестиция масалалари кўриб чиқилди.

Наманган саноат зоналари бўйича намуна бўлгани – сўнгги йилларда вилоятда 72 та кичик ва ёшлар саноат зоналари ишга тушгани қайд этилди. Шу билан бирга, Наманган шаҳри, Наманган, Янги Наманган ва Давлатобод туманларидаги 16 та саноат зонасида қўшимча лойиҳа жойлаштириш имконияти бор.

Тадбиркорлар ҳам хорижий ва маҳаллий сармоя киритиш ташаббуси билан чиққан. Бунга қўшимча равишда маҳаллий 7 та йирик лойиҳага Саноат жамғармасидан 37 миллион доллар ажратиш топширилди.

ЎзА