Мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, вазир Бахтиёр Саидов ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсат идораси раҳбари шайх Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳаён ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида барча соҳаларда ўзаро алоқа жадал ривожланаётгани қайд этилди. Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва умумий кун тартибидаги бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилинди.