Хоккейчиларимиз Осиё чемпионатига Россияда тайёрланади
331

Тошкент ва Самарқанд шаҳрида 23-30 апрель кунлари хоккей бўйича U18 ёш тоифасида Осиё чемпионати ўтказилади.
Мазкур чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россиянинг Қозон шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Ўн кун давом этадиган йиғинда терма жамоа аъзолари жисмоний ҳолатни яхшиловчи, тезкорлик ва аниқ зарбалар бериш борасида маҳоратларини оширади. Шунингдек, улар мураббийлар қўл остида техник-тактик ва назарий машғулотларда иштирок этади.


Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ёш тоифасида амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Мазкур мусобақа Тошкентдаги «Ҳумо арена» ва Самарқанддаги «Ice Rink» мажмуаларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА