Жаҳон футболида юз бераётган шов-шувли келишувлар, рейтинглар, мониторинглар, машҳур футболчи ва клубларнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар тақдим этиб борадиган «Transfermarkt» портали Италия «А» сериядаги даромади энг юқори футболчилар рейтингини тузиш билан бирга собиқ Иттифоқ мамлакатларининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Энг қиммат футболчилар рейтингида кучли учликдан 110 миллион еврога баҳоланган «Наполи» жамоаси футболчиси Виктор Осимхен, «Интер М» хужумчиси Лаутаро Мартинес ҳамда 90 миллион еврога баҳоланаётган «Милан» вакили Рафаэль Леао жой олишган.
«А» серияда туп сураётган МДҲ давлатлари футболчилари орасида етакчиликка асли грузиялик, ҳозирда «Наполи» сафида ҳаракатланаётган Хвича Кварацхелия эришган. ТОП-100 лик рўйхатда 4-ўриндан жой олган ушбу футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланган.
Италиянинг «Коляри» жамоасида ижара асосида тўп тепаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳамдўстлик мамлакатлари футболчилари рейтингида 5 миллион еврога баҳоланган ҳолда 5-ўринда қайд этилди.
Т. Рўзиев, ЎзА