Минглаб одамлар 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган Исроилнинг Ғазога ҳужумига қарши норозилик билдириш учун Швейцариянинг Женева шаҳри Парc Дес Cропеттес майдонига тўпланди.
Инглиз, француз, араб тилларида Фаластинни қўллаб-қувватлаб, Исроилга қарши шиорлар айтган намойишчилар фаластинликларга қарши “геноцид”, айниқса Ғазода болалар очликдан нобуд бўлаётганидан норози бўлиб, анклавда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Шотландия фуқароси Адам Макбет “Анадолу” агентлиги мухбирига ушбу акцияда Фаластин ва Фаластин халқи билан бирдамлик белгиси сифатида қатнашаётганини билдирди.
– Ўйлайманки, биз Ғазодаги геноцидга жим қараб турмаслигимиз керак, – деди Макбет. – Суратлардаги очликдан азият чекаётган болалар ва бегуноҳ аҳолини кўриш оғриқли. Геноцидни тўхтатиш учун фаол ва қатъий бўлишимиз керак.
АҚШ фуқароси Жозеф Бурк зудлик билан Ғазода тўлиқ ва доимий тинчликка эришиш зарурлигини таъкидлади.
Швейцария фуқароси Суада эса Ғазода содир бўлаётган воқеаларни “даҳшат”дан бошқа сўз билан таърифлай олмаслигини айтди.
Полициянинг кучли назорати остида ўтган намойиш 3 соатча давом этди.