Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) томонидан март ойи учун эълон қилинган янгиланган рейтингда янги ўзбек боксчиси кўриниш берди.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасининг энг истеъдодли боксчиси ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев вазнида жанглар ўтказиб келаётган бухоролик Муҳаммад Шехов WBО рейтингида 7-ўринда қайд этилди. Аҳмадалиев эса 6-ўринда бормоқда.

Айтиш лозим, профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 14 ғалаба (4 нокаут) ва 1 дуранг эришган Муҳаммад Шехов ўтган йилнинг 16 декабрида Москвада колумбиялик Леонардо Карриллога қарши ўтказган сўнгги жангида ғалабага қозонган.

Элиминатор жангида ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов эса ярим ўрта вазн тоифаси WBO рейтингида 2-ўринга кўтарилди. У ўтган ойда рейтингнинг 3-поғонасидан жой олган эди. Айни пайтда ушбу вазн чемпиони америкалик Теренс Кроуфорд ҳисобланади. Рейтингнинг биринчи поғонасида NABO камари соҳиби, америкалик Жиовани Сантильян бормоқда.

Шунингдек, профессионал бокснинг WBО йўналишида ўз шиддатини кўрсатиб келаётган Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил вазнда 6, Олимжон Назаров ўта енгил вазнда 5, Бектемир Мелиқўзиев энг ўрта вазнда 7 ва енгилмас чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов энг оғир вазнда 15-поғонани банд этиб турибди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА