Россияда президентлик сайлови учун овоз бериш бошланган, жараён 17 мартга қадар давом этади. Мамлакатни 2000 йилдан буён бошқариб келаётган амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин бешинчи марта президентликка номзодини қўйган.

“Анадолу” мамлакат етакчиси Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Киев ҳужуми билан Россия Федерациясидаги сайловга аралаша олмаслигини таъкидлаганига урғу берган.

Путин маълум қилишича, Россия ҳаво мудофааси Киев ҳужумининг 95 фоизини қайтармоқда.

– Украина Қуролли кучлари 2,5 мингдан ортиқ аскар, 35 танк иштирокида минтақамизга ҳужум қилишга уринди, аммо ҳаракат муваффақиятсиз, – деди давлат раҳбари.

Йиғилишда Украина қўшинлари катта йўқотиш билан чекингани қайд этилган, РФга қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслиги таъкидланган.

– Украина Қуролли кучлари ҳужумидан жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кщрсатилади, – дея вазиятга изоҳ берилган.