Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина Президенти Владимир Зеленский Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.
ГФР ҳукумати воизи Штеффен Хебестреитнинг ёзма баёнотига кўра, телефон орқали кечган суҳбатда сиёсий, ҳарбий ва гуманитар вазият ҳақида фикр алмашилган.
Зеленский Шольцга Россиянинг сўнгги ҳужумлари ҳақида маълумот бергач, Германия ҳукуматига ҳарбий ёрдам бергани, хусусан мамлакати ҳаво мудофааси тизимини кучайтиргани учун миннатдорлик билдирди.
Шольц “Россия тажовузи қаршисида Украина билан шаксиз бирдам”лигини тасдиқлади, Германия Европадаги ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан яқин ҳамкорликда Украинага ҳарбий ёрдам беришда давом этишини қайд этди.