“Интерфакс” агентлиги хабар беришича, Қирғизистон парламенти – Жўқорғи Кенгеш “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамасиз, икки дақиқада қабул қилди. Ушбу ҳужжат билан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қўшимча давлат назорати ва текшириш жорий этилиши кўзда тутилган.
Лойиҳанинг дастлабки матнида фуқаролик мажбуриятини бажаришдан бош тортишни рағбатлантирадиган нотижорат ташкилотни тузиш ёки шундай тузилма фаолиятида иштирок этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган эди. 20 февраль куни бу қоида лойиҳадан олиб ташланди.
Маҳаллий жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар, шунингдек Қирғизистон Олий суди ва Бош прокуратураси мазкур ташаббусга бир неча бор эътироз билдирган.
Қолаверса, маҳаллий журналистлар “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси Россиянинг шунга ўхшаш қонунидан 69,2 фоиз кўчирилгани ҳақида ёзди.