Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Фуқаро Х.А. фуқаро Б.Т.га Нукус шаҳри “Ботаника боғи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4 сотих ер майдони гўёки бошқа бир фуқаро Ш.Д.га ажратилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни кўрсатади. Ушбу ер майдонини фуқаро Б.Т.га 160 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири