2024 йил 1 сентябрдан суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл транспорт да жавобгар шахс суғурталанганлиги ва транспорт воситасига етказилган зарарни қоплаш мақсадида суғурта товонини олиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш кераклигини билиб олиш имкони яратилган.

Суғурта ташкилотлари фаолиятида қулайликлар яратиш мақсадида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 2025 йил 1 январдан суғурталовчиларнинг ҳисоботларини соддалаштириш, автоматлаштириш ва Ягона ахборот тизимида шакллантиришга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўради, дейилади агентлик маълумотида.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги хабарларни онлайн юбориш ва кўриб чиқиш учун “Суғурта сервис” мобил иловаси ишга туширилди.

Бундан ташқари, айрим мажбурий суғурта турлари қамрови паст бўлганлиги сабабли Солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимлари ҳамда агентликнинг Ягона ахборот тизимининг интеграцияси юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ЙТҲда жавобгар шахс суғурталанганлиги ва транспорт воситасига етказилган зарарни қоплаш мақсадида суғурта товонини олиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш кераклигини билиб олиш имкони яратилган.

Суғурта ташкилотлари фаолиятида енгилликлар яратиш мақсадида агентлик 2025 йил 1 январдан суғурталовчиларнинг ҳисоботларини соддалаштириш, автоматлаштириш ва Ягона ахборот тизимида шакллантиришга босқичма-босқич ўтиш чораларини кўради.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунга қадар Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мажбурий суғурта турлари бўйича 4,8 млн.дан ортиқ электрон суғурта полислари тузилган.

М.Мадаминова, ЎзА