Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-202 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024-2025 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харита”да:

инновацион инфратузилма субъектлари тармоғини шакллантириш орқали стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик ҳажмли ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштириш орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш;

кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жадал ривожлантиришни таъминлаш;

янги турдаги маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизимини таъминлаш орқали инновацияларга бўлган талабни рағбатлантириш;

яратилган капитални “тубдан янгиловчи” инновацияларга қайта йўналтириш тизимини шакллантириш;

таълимнинг барча босқичларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инновацион фаолият бошқарувида инсон капиталини янада ривожлантириш ўз аксини топган.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда шахсан масъул ҳисобланади.

ЎзА