Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жанговар танк иштирокидаги ҳарбий машғулотларга раҳбарлик қилди, дея хабар беради “KCNA” ахборот агентлиги.
Машғулотлар танк экипажларининг жисмоний имкониятларини текшириш ва уларни турли тактик вазифалар билан таништириш учун мўлжалланган.
Танклар нишонларга аниқ зарбалар берди ва кучли мудофаа чизиғини ёриб ўтди. Шунингдек, машғулотларда ғолиб деб эълон қилинган 105-танк дивизияси Корея уруши пайтида Жанубий Корея пойтахти Сеулни эгаллаб олган бўлинма бўлган, дейилади хабарда.
Тадбирда юқори мартабали амалдорлар, жумладан, мудофаа вазири Кан Сун Нам ҳам иштирок этди.
“Озодлик қалқони” машқлари деб номланувчи ушбу ҳарбий машғулотлар Пхеньян 2018 йилда Кореялараро ҳарбий келишувдан воз кечганидан кейин бўлиб ўтган биринчи машғулот бўлди.
Айни шу кезларда Жанубий Корея армияси ҳам Почеон шаҳридаги ўқув базасида жонли ўқ отиш машқларини ўтказганини маълум қилди.
Шимолий Корея узоқ вақтдан бери бундай ҳарбий машғулотларни урушга тайёргарлик сифатида қоралаб келади, Сеул эса бу машқларни фақат мудофаа сифатида таъкидлайди.