Тожикистон билан ЕИ ўртасидаги товар айрбошлаш ҳажми 2023 йил 401,5 миллион долларни ташкил этди, дея хабар берган республика иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги.

“Ховар” агентлиги ёзишича, савдо, иқтисодиёт, саноат, инвестиция, соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, рақамлаштириш, технопарклар ташкил қилиш, Роғун ГЭСни қуриш ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Қўшма дастурнинг дастлабки босқичи 2021-2024 йилларга мўлжалланган бўлиб, ЕИ томонидан қўшни мамлакатга 91 миллион евро ажратилади. Айни пайт лойиҳалар ҳаётга жорий қилинмоқда. Янги лойиҳалар 2024-2027 йилларда амалга оширилади, молиялаштириш ҳажми жорий йил аниқлаб олинади.

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи Тожикистон энергетика соҳасини ривожлантириш учун 45 миллион евро грант ажратишга тайёр. Келгусида бошқа истиқболли лойиҳалар ҳам режалаштирилган.