Кеча 12 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Кобулга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – Бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, Бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий, Бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ҳамда савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий билан учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

ЎзА