Президент Владимир Путин журналист Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида маълум қилишича, ҳарбий-техник нуқтаи назардан Россия ядро урушига тайёр.
ТAСС хабарида РФ ядровий триадаси бошқа давлатларникига қараганда замонавийроқ экани қўшимча қилинган.
Етакчи ўз давлати ядро кучлари доимо жанговар шай ҳолатда эканига урғу бериб, агар Қўшма Штатлар Украинага қўшин юборса, Россия буни интервенция сифатида қабул қилишини таъкидлаган.