Японияда “Space One”, компаниясига қарашли сунъий йўлдошни коинотга олиб чиқувчи илк хусусий ракета ташувчи фазога кўтарилиш чоғида портлаб кетди. Ҳалокат сабаби ҳозирча номаълум.

Қурилма тахминин 100 килограмм оғирликдаги ҳукуматга қарашли йўлдошни фазога олиб чиқиши керак эди. Парвоз кўнгилдагидек кечганда, Япония тарихида хусусий компания саъй-ҳаракати билан амалга оширилган илк миссия қайд этиларди.

“Space One” компанияси ракета яратишни 2018 йил бошлаган ва Вакаяма музофотида ўз космодромини қурган.

Мамлакат иқтисодий хавфсизлик вазири Санаэ Такаити баёнот беришича, кун чиқар юрти 2030-йиллар ўртасига бориб, йилига камида 30 та йўлдош учиришни режалаштирмоқда. Лойиҳаларнинг бир қисми хусусий компаниялар томонидан йўлга қўйилади.

Япония аэрокосмик тадқиқот агентлиги (JAXA) сўнгги 10 йилда фазога 30 дан зиёд парвоз амалга оширди. Бундан ташқари, давлатга қарашли “Mitsubishi Heavy Industries” корпорацияси ҳам коинотга мунтазам равишда жосус йўлдошларини учириб келади.