_
– Мен Руминия халқи номидан НАТО Бош котиби лавозимига номзодимни илгари сурмоқчиман, – деди ушбу мамлакат Президенти Клаус Йоханнис. – Икки муддат президентлик қилдим, ортирган бой тажрибамдан келиб чиқиб, шундай қарорга келдим. Мен НАТО, Европа ва минтақамиз муаммоларини чуқур тушунаман. НАТО ўз қарашларини янгилаши керак. Тузилма доирасида қабул қилинадиган қарорлар муҳокамасида Шарқий Европа жуда фаол. Демак, минтақа альянс раҳбарлигига номзод кўрсатишга ҳақли.