Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирган. Бу ҳақда дипломат парламент муҳокамаси пайти маълум қилди.

– Бутун дунё бўйлаб иттифоқчилик ва шериклик тармоғини мустаҳкамлаш тарафдоримиз, – деди у. – Марказий Осиё келгусида биз кенг кўламли алоқа ўрнатмоқчи бўлган йўналишлардан биридир. Мен ушбу минтақага боришни режалаштиряпман.

“newscentralasia.net” нашри ёзишича, Кэмерон ҳамкорлик соҳалари учун масъул барча мутахассислар иштирокида давра суҳбати уюштирилишини айтган.

Ўтган йил якунида Марказий Осиё мамлакатлари ва Буюк Британия 2024 йил “С5+1” форматида саммит ўтказиши хусусида маълум қилинган.