Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Флоридада АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп билан учрашгандан сўнг, ўз давлати телерадиокомпаниясига интервью берди. Унинг фикрига кўра, Трампнинг Украинадаги урушга нисбатан аниқ қараши бор ва Киевга бир тийин ҳам бермайди.
Орбан Россия – Украина зиддиятини бартараф этиш бўйича тинчлик музокараси ўтказишга чақириб келади. Шунингдек, ҳокимиятга қайтишига умид билдирган ҳолда, Трампнинг можарони ҳал қилишда тажрибаси асқотишини ҳам айтган.
– Америкаликлар пул бермаса, Киевни фақат европаликлар молиялаштира олмайди, – деган Орбан. – Украина ёлғиз “оёққа туролмаслиги” аниқ. Шундан сўнг жанг тугайди.
Венгрия етакчиси октябрь ойида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларини ғазаблантирган эди. Кўҳна қитъанинг ушбу давлати Россия – Украина низоси кучайгандан кейин ҳам Кремль билан алоқани сақлаб келмоқда. Шунингдек, Ғарбнинг Москвага қарши санкциясига қарши.
Европа етакчилари Трамп президентликка келса, Украина ва НАТOга ёрдам камайиб кетишидан хавотирда.