АҚШ ядровий инфратузилмаси такомиллашади

291

АҚШ ядро учлигини ва тийиб туриш кучлари қўмондонлигини модернизация қилишда давом этади, дейилган Оқ уй 2025 йил учун тақдим этган бюджет лойиҳасида.

Ҳужжатда, жумладан, шундай таъкидланган:

– АҚШ ядровий тийиб туриш бўйича ҳар қандай таҳдидга қарши тайёр туриш учун мудофаа ва энергетика вазирликлари ядровий учлик – қўмондонлик, назорат ва алоқани ҳамда ядро қуроли инфратузилмасини модернизация қилишда давом этади. Бу иттифоқчиларга ҳам тийиб туриш бўйича масъулиятни кучайтириш имконини беради.