Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар доимий ваколатли вакиллари кенгаши қарори билан Россияда бўлиб ўтадиган Президент сайловида МДҲ кузатувчилар миссиясига Илҳом Неъматов бошчилик қиладиган бўлди.

Россия Федерацияси Президенти сайлови 2024 йил 15-17 март кунлари ўтказилиши белгиланган. МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Россия томони таклифига кўра, кузатувчилар миссияси сайлов кампаниясини мамлакат қонунчилигига таянган ҳолда, Ҳамдўстликка аъзо давлатларда демократик сайлов стандарти, ҳуқуқи ва эркинлиги тўғрисидаги Конвенция, Президент ва парламент сайлови, шунингдек референдумда МДҲ кузатувчилар миссияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ кузатиб боради. Бунда миссия фаолияти очиқлик, холислик ҳамда сайлов жараёни ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига асосланади.

– Миссиянинг баҳоси фақат шахсий кузатув ҳамда бошқа манфаатдор давлат органлари тақдим этган расмий маълумот ва далилларга асосланади, – деди Илҳом Неъматов журналистларга берган интервьюсида.

Азиза Алимова тайёрлади.

ЎзА