Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнообод туманидаги ер усти метро йўналиши остидаги тадбиркорлик бинолари қурилиши якунлангани ҳақида маълум қилди.

Бинолар рўйхати E-auksion платформасига жойлаштирилган. Харидорларга Оҳангарон йўли ва Тошкент халқа автомобил йўли бўйидаги 60 та бино таклиф этилмоқда. Бинолардан савдо ёки маиший хизматлар кўрсатиш мақсадида фойдаланиш мумкин, уларни ижарага бериш тўғрисидаги шартномалар беш йил муддатга тузилади.

Таклиф қилинаётган биноларнинг ўртача майдони тахминан 160 квадрат метрни ташкил этади. Уларга коммуникация воситалари-свет, водопровод, канализация уланган, лекин газ йўқ. Объектнинг бошланғич нархи ўрнашган жойига қараб ўзгаради. Кўплаб бинолар учун у 190- 220 миллион сўмни ташкил этмоқда. Аммо, улардан бири — “Илтифот” метро станцияси ёнидаги бино 250,4 миллион сўм деб баҳоланди.

Пойтахт маъмурияти 2023 йилнинг ноябрь ойида метро йўналиши остидаги биринчи бинолар топширилиши ҳақида хабар берган эди. Тадбиркорлар эътиборини биринчи навбатда ижара ҳақининг пастлиги ўзига тортди.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.