Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа барча мамлакатларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни кўпайтириш, фаластинлик қочқинларга гуманитар ёрдам ва асосий хизмат кўрсатиш орқали минтақада барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга чақирди. Айни пайт агентликнинг мавжудлиги ва ролини нишонга олган Исроил кампанияси тажовузини жиддий ташвиш билан кузатиб бораётгани қайд этилди.
Бош котиб барчани муҳим сиёсий маънога эга, айниқса Фаластин масаласига урғу берилган махсус сессияда қабул қилинган резолюцияни амалга оширишга чақирди.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги таклифи ва мезбонлиги билан Ар-Риёд шаҳрида 2023 йил 11 ноябрда бўлиб ўтган фавқулодда қўшма араб ва ислом саммити қарорига мувофиқ ташкил этилган ОАВ мониторинги бўлими фаоллашгани, ташкилот веб-сайтида барча материаллар эълон қилинадиган ойна очилганини тасдиқлади. Шунингдек, аъзо давлатлар билан ҳуқуқий обсерваторияни фаоллаштириш бўйича мувофиқлаштириш иши ташкил этилганини урғулади.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА